Янгиликлар
БИЗ БИРГАМИЗ!
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 29 ноябрда тасдиқланган "Халқ билан мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш ва аҳоли учун долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий чора тадбирлар режаси"нинг 18-бандида ногирон болаларни қўллаб қувватлаш мақсадида "Биз биргамиз" лойиҳаси ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса ногиронлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-муруват кўрсатиш, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 25 декабрь куни Уйчи туман адлия бўлими ташаббуси билан туман ФЎЎБОМБ Кенгаши, туман "Ногиронлар" жамияти ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ногиронлар ҳолидан хабар олинди.
Уларни Янги 2020 йил байрами муносабати билан табриклаб, меҳр ва муруват ёрдамлари кўрсатилди.
Уйчи туман адлия бўлими