Янгиликлар
Сайёр қабул натижасида...
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Анаржон Турсунов Чортоқ тумани аҳолиси билан учрашган эди. Ўтказилган сайёр қабул натижасида туман аҳолиси томонидан билдириган мурожаатлар ва таклифлар тегишлилиги бўйича туман Адлия бўлими иш юритувига олинган эди.
Мурожаатлар орасида Обод Диёр маҳалласида яшовчи фуқаро О.Нормирзаев ногирон набираси учун вилоят болалар шифохонасига йўлланма олишда, шунингдек, Сой маҳалласида яшовчи фуқаро О.Каримов ногирон жияни Ш.Каримов учун ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳам бор эди.
Бўлим ходимлари томонидан ҳар икки фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб вилоят болалар касалхонасига йўлланма ҳамда ногиронлик аравачаси олиб берилди. Мурожаатчилар томонидан вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими