Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ФЛЕШМОБ: 1000 дан зиёд ёшларни бирлаштирди!



Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган навбатдаги акция ўзининг кенг қамровда ўтказилганлиги билан аҳамиятли. 

Соат 10-00да давлат мадҳияси билан бошланган акция ҳар бир иштирокчининг қалбида фахр туйғусини уйғотди десак муболаға бўлмайди. Шундан сўнг, адлия бошқармаси бошлиғи Хайрулло Сабиров Исмаилович тадбирни кириш сўзи билан очиқ деб эълон қилди.

Акцияни кузатар экансиз, ҳар бир ташриф буюрувчи ўзига керакли бўлган маълумотларни имкон қадар олишга муваффақ бўлди. Хусусан, ҳуқуқий маслаҳат жумладан, нотариус, адвокат хизмати, давлат хизматлари ва бўш ўринлари тўғрисидаги эълонларни, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаролар эса зарурий маслаҳатларни олдилар.

“Биз биргамиз” лойиҳаси доирасида Ногиронлар жамияти аъзолари ҳам иштирок этиб, биз билан бирга бўлдилар.

Акция доирасида Наманган шаҳаридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, кўнгилли ёшлар қатори сафимизда бўлдилар. Улар ўзларини ёш даражаларига мос бўлган тест синовларидан ўтиб рағбатлантирилди. Боғдаги мавжуд аттракционлар эса меҳрибонлик уйи тарбияланувиларига бепул хизмат кўрсатиб, улар учун шу ернинг ўзида тушлик ташкил этилди.

Уч босқичда ўтказилган тест барча ёшдаги иштирокчиларни қамраб олди. Натижаси юзасидан бошқарма томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ёшларни рағбатлантириш учун айни муддао бўлди.

Флешмобда 3000 миндан ортиқ турли мавзуда тайёрланган флаерлар тарқатилиб, нафақат ёшларга балки турли аҳоли қатламига шу ернинг ўзида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вилоятимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари томонидан бадиий чиқишлар ташкил этилиб, “Истиқболли авлод” ташкилотининг кўнгилли ёшлари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди.

Флешмоб Наманган вилоят телевидениеси ҳамда Sevimli телеканали орқали тасвирга олиниб, тез кунларда тадбир тафсилотлари эфирга узатилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.