Янгиликлар
Сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчилари Ёшлардир.
Ўзбекистонда ёшлар масаласига ҳар доим устувор масала сифатида қаралиб келинмоқда. Ўтган қисқа вақт мобайнида келажак эгалари бўлган ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва амалий кўмаги асосида Ёшлар иттифоқи фаолиятига доир жами 40 та қонун ва қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ёшлар масалалари билан боғлиқ 70 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, уларнинг сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланишлари ва сайловларда иштирок этиш масалалари ҳамда ҳужжатларда эътиборга олинди.
Бу борада сўз юритар эканмиз, сайловолди тарғибот ишлари олий таълим муассасаларида ҳам олиб борилаётганлигини гувоҳи бўламиз.
Бугун куннинг биринчи ярмида Адлия бошқармаси ташаббуси билан Наманган давлат университетида учрашув ўтказилди. Бошқарма масъул ходими Зулфияхон Ахмедходжаева ёш сайловчиларнинг амалий кўникма ва сайлов билимлари бўйича тушунча берди, улар томонидан берилган саволларга фикр-мулоҳаза билдириб, тегишли жавобларни берди.
Аслида фаолият мақсадлари жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдан иборат бўлган Адлия идоралари Ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатаётгани ҳақиқат.
Бу борадаги ишлар ҳали давом этаверади, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси эканлиги шубҳасиз.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими