Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Тарғибот гуруҳи аъзолари бугун Мингбулоқда.


Хабарингиз бор Адлия бошқармаси ва тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ҳар бир кундан унумли фойдаланган ҳолда сайловга қадар аҳоли билиши ва тушуниши керак бўлган сайловолди тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.

Навбатдаги манзил Мингбулоқ тумани бўлди. Мингбулоқ тумани кейинги икки йил ичида ўзининг янги қиёфаси, юқори унумдор ерлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлари билан обод марказ сифатида ўз ўрнини топган.

Бугун туман аҳолисининг кайфияти ҳам ўзгача, улар сайловолди тадбирларни аллақочон бошлаб юборганлари табиий. Бироқ, Адлия идораларининг фаолият мезонида манзилли тарғибот муҳим аҳамият касб этади.

Туманда фаолият юритаётган тижорат банклари, давлат хизматлари маркази, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бўлимлари ва бошқа бир қатор жамоат ташкилотларига ва энг асосийси паҳта далаларига Адлия идоралари ходимлари бирма-бир бориб, сайлов тарғиботини олиб бормоқдалар.

Учрашувларда асосий эътибор аҳолига сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва сайловчиларнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш бугуннинг долзарб масаласи эканлигини алоҳида таъкидлаш ҳамда участка сайлов комиссияларининг бу борадаги вазифаларини кўргазмали флаерлар орқали тушунтириб бермоқдалар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими