Янгиликлар
Сайловга тарадуд: тарғибот гуруҳи аъзолари энди барча ҳудудларда.
“Янги Ўзбекистон: Янги сайловлар” деган ҳаётий шиор танланган бу йилги сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Мазкур кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз ифодасини топган. Шу пайтгача амалда бўлган баъзи чекловлар чиқариб ташланган.
Ушбу муҳим қоидаларни аввало халқ билиши, тушуниши керак. Бу борада манзилли тарғиботнинг ўрни катта. Хабарингиз бор адлия идоралари сайлов тарғиботини жорий йилнинг июль ойиданоқ бошлагандилар. Айни вақтда ушбу сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва қонуний тартибда ўтказишдек юксак маъсулият барча ходимлар зиммасида.
Бу борадаги ишларни жонлантириш ва ходимларни кенг қамровда сайлов тарғиботига жалб этиш мақсадида бошқарма бошлиғи томонидан график тасдиқланди. Бугун тарғибот гуруҳ аъзолари фаолликда бирлашиб ишни бошладилар.
Мақсад битта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига ўтказиладиган сайловларга тайергарлик кўриш ва бу борада аҳоли ўртасида манзилли тарғибот ишларини олиб бориш.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими