Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Коррупциядан ҳоли соҳа адлия тизими аёллари нигоҳида


     Адлия бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг навбатдаги йиғилиши шундай номланди.

    Йиғилиш жорий йилнинг 20 июнь куни бошқарма ҳамда адлия тизимида меҳнат қилаётган, жумладан давлат нотариал идоралари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларида фаолият олиб бораётган аёллар иштирокида ўтказилди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида аёлларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аёлларда ўз соҳаларига нисбатан муносабатни ўзгартириш ва ижобий туйғуларни шакллантириш масалалари юзасидан тўхталиб ўтилди.

   Маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва ушбу йўналишда бошқармада ва тизимда олиб борилаётган ишлар ва бу борада аёлларимизнинг муносабатлари қай даража бўлиши мумкинлиги юзасидан атрофлича тўхталиб ўтилди.

    Шу билан бир қаторда, адлия идораларида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ноль даражадаги тоқатсизлик эълон қилиши керакли таъкидланди. Яъни иллатнинг туб илдизига болта уруш учун амалий ҳаракатлар қилиниши кераклиги, бу борада ходимлар ҳалол ва тўғри ишлашдан манфаатдор бўлишлари лозимлиги айтилди.

     Шу билан бир қаторда, Оила мустаҳкамлигини таъминлашда соҳа аёлларининг ўрни ва роли, оила, никоҳ, ажрим сабаблари ва омиллари юзасидан презинтация намойишлари ўтказилди.

   Йилиш сўнгида Адлия бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси З.Турғунова томонидан таклиф ва фикр мулоҳазалар билдирилиб, аёллар томонидан билдирилган муносабатлар юзасидан қилиниши мумкин бўлган ишлар келишиб олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими