Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Китоб маънавий мулк, мислсиз хазина


    

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилмоқда. Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади.

     Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Ташаббуснинг 4-чиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Бу масалани ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли Ахборот-ресурс маркази томонидан конференция ташкил этилди.

     Конференцияда вилоят Адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ёзувчилар уюшмаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасаси олимлари иштирок этиб, ёшларга китобхонликнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни, ёшларнинг маънавий шаклланишида китоб мутолааси ва китобга бўлган муҳаббатнинг аҳамияти тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар. Устозларнинг дилкаш суҳбатлари талаба-ёшларни китоб ўқиш ва билим олишга рағбатлантирди.