Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Тақдирлаш


     Наманган вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бош юрисконсульти Холқузиев Изатилла Хабибуллаевич ҳамда Чортоқ туман ирригация бўлими бош юрисконсульти Ғайиббаев Раҳмонжон Раҳимжоновичлар биринчи марта юридик хизмат ходими сифатида лавозимга тайинланганликлари учун
2019 йилнинг 30 май кунидан 14 июнь кунига қадар Наманган вилоят адлия бошқармасида стажировка ўтадилар.

    Мазкур юридик хизмат ходимларининг стажировка ўташ жараёни бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган режага асосан Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда Ижтимоий иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлимларида олиб борилиб, стжировка ўташ давомида улар томонидан давлат органларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича адлия органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, бу борада юборилган кўрсатмалар ва бошқа ҳужжатларнинг қўлланилиши, норма ижодкорлиги фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш амалиёти, уларни давлат ҳисобига олиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш тартиби, шартномаларнинг ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш, уларнинг тузилиши ва бажарилишига оид муносабатларда юридик хизматнинг ўрнини таъминлаш масалалари билан танишилди.

      Бундан ташқари, ҳар бир юридик хизмат ходими ўзининг касб ва билим савиясини ошириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга ҳаракат қилди. Сиёсий ва иқтисодий билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ўзлаштирилди.

       Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан юридик хизмат ходимларига келгуси иш жараёнида юридик хизмат фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилиш, қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар билан мунтазам танишиб бориш, шунингдек замонавий
ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилиб, тантанали равишда тавсифномалар билан тақдирланди.