Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Куч – адолатдадир!


    “Биз олдимизга қандай вазифа қўймайлик, қандай вазифани ечиш зарурияти туғилмасин, гап охир-оқибат барибир кадрларга бориб тақалаверади. Муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз, мамлакатимиз келажаги, ўрнимизга ким келишига ёки бошқачароқ айтганда, қандай кадрларни тайёрлашга боғлиқдир” — деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов.

    Дарҳақиқат, ташкилот ёки идоранинг ходимларини муносиб танланиши, уларга услубий кўмак бериш, лавозимларга тайинланишида адолатли буйруқлар тайёрлаш, қолаверса иш самарадорлигини оширувчи усулларни ташкиллаштириш раҳбардан сўнг бевосита кадрлар бўлимининг масъулларига боғлиқдир.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси Комиссияси томонидан апрель ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Шоқаламов Мирзохид Зокиржонович топилди.

     Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар жамоаси Мирзохид Шоқаламовни ҳар доим иш самарадорлигини оширишга қаратилган шижоатини, кадрлар билан ишлашда ўзига ҳос ёндашуви ва масъулиятини ҳамда ҳар бир шахс билан мулоқотда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби ҳислатларини ҳурмат қилади ва ушбу эътироф билан самимий қутлайди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси.