Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Шаффоф ва қонуний бўлсин


    Юртимизда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширилиши учун барча қулайлик ва шароитлар яратилмоқда. Маҳалла раислари сайлови аҳолининг сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишда муҳим босқич ҳисобланади. Чунки аҳоли яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам маҳаллага суянади. Ўзини қийнаётган муаммолар ечимини топишда йиғин раисига маслаҳат солади. Бу, ўз навбатида, маҳалла фаолларининг кенг дунёқараш ва фикрлаш доирасига эга бўлишини талаб этади. Йиғинларда ишнинг тартибли юритилиши, белгиланган вазифалар ижросининг рисоладагидек бажарилишида ҳам раис зиммасидаги вазифалар залвори юксак. Шу маънода бу лавозимга муносиб номзодларни саралаш муҳим жараён ҳисобланади

     Маълумки, республикамизда жами 9015 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб, шундан Наманган вилоятида 770 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, унда 2699 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Шундан 18 ёшдан ошган фуқаролар сони 1754656 нафарни ташкил этади. Сайловчилар эса 210559 (12%) нафарга тенг.

     Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган сайловларни аввалгиси билан солиштирадиган бўлсак, жудаям катта фарқларни кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига кўра, авваллари қоида тариқасида номзодлар олий маълумотга эга бўлиши, сайлов куни тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак бўлган бўлса, эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида 5 йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилияти билан бир қаторда давлат органлари ёки ННТларда, тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши ва энг асосийси сайлаш фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилиши кераклиги аниқ белгилаб ўтилди.

    Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалардан аҳолини ҳабардор этиш мақсадида вилот Адлия бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда семинар ва мастер-класслар ташкил этиб келинмоқда.

     Жумладан, сайловнинг моҳияти ва аҳамиятини ёритиб бориш бўйича дастурлар режаси асосида ҳозирги кунда вилоятдаги барча туман (шаҳар)ларда 100 дан зиёд оғзаки тарғибот тадбирлари ўтказилди, тадбир тафсилотлари юзасидан 30 га яқин маҳаллий телевидение, радио, босма ва интернет нашрлари орқали чиқишлар қилинди. Шу билан бир қаторда сайлов қонунчилиги юзасидан фуқароларнинг қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий масалалар бўйича тезкорлик билан маслаҳат бериш мақсадида барча маҳаллаларда 10 кун давомида “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли акция ўтказилди. Мазкур акция доирасида маҳаллаларда ўрнатилган махсус палаткаларда адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан фуқароларга фуқаролар йиғинлари раислари сайлови қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

     Шу каби машғулотларни ташкил этилаётганлиги ва ўз навбатида бошқарма ходимларининг иштироки фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёнининг очиқ ва ошкора, демократик тамойиллар асосида ўтказилишига, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг сайловга янада масъулият билан ёндашишига ҳамда бу галги сайловда номзодларга қуйилаётган талаблар сайловни янада шаффоф ва хақчил ўтишига кўмак берса ажаб эмас.

Н.Ядигарова
Вилоят адлия бошқармаси масъул ходими