Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий маслахат курслари.


      Бугун, дунё жадал суратларда ривожланиб келаётган бир пайтда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг кунлик иш жараёнлари билан банд бўлиб, ўз билимларини юксалтириш учун вақт ажратмаётканлиги, ўз ўрнида ходимларни ҳуқуқий онгини пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

      Шу каби муаммоларни бартараф этиш шу билан бирга жамиятни юксалтиришда давлат органлари ходимларини билмларини ошириш ҳамда сўнги қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг мазмун моҳияти билан таништириш мақсадида ҳудудларда адлия органлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этиб келинмоқда.

      Навбатдаги ҳуқуқий маслаҳат курси тасдиқланган графикка асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва унинг туман (шаҳар)лардаги бўлимлари ходимлари учун ташкил этилди.

     Ҳуқуқий маслаҳат курси вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ш.Абдуллаева томонидан тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда интерфаол усулда ўтказилди.

      Ўқув курси савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.