Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Яхшидан боғ қолади.


    Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида
2019 йилнинг 20 март куни Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори қабул қилинди.

     Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур қарор юзасидан бошқа қонун ҳужжатлари билан бир қаторда тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда ҳамда ушбу тарғиботлар натижасида тадбиркорлар томонидан қарор асосида самарали ишлар амалга оширилди.

     Шунга кўра, Президент қарори ижросининг натижасини ёритиш мақсадида жорий йилнинг 28 апрель куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Норин туманидаги “Жонибек келажак” фермер хўжалиги ва “Villy prut” кооперацияси фаолияти юзасидан “Ўзбекистон 24” телеканали муҳбирларини жалб қилган ҳолда Норин туман адлия бўлими билан ҳамкорликда репортаж тайёрланди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими