Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Сайёр қабуллар халқ ва давлат органлари ўртасидаги кўприк.


    Юртбошимиз томонидан асос солинган сайёр ва оммавий қабуллар сони кундан кун ортиб бормоқда. Албатта, бу каби тадбирлар халқ ва давлат органлари ўртасидаги муносабатларни янада яхшиланишига, халқнинг давлатга нисбатан ишончини кучайишига олиб келади. Шунга кўра, ҳудудларда адлия органлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

   Жумладан, жорий йилнинг 25 апрель куни Мингбулоқ туманида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Турсунов томонидан Мингбулоқ мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида тумандаги Момохон, Қирқчек, Қолгандарё ва Найман маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси ва тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг масъул вакиллари иштирок этди. Сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаатлар қилди. Келиб тушган 27 та мурожаатлардан 15 таси жойида ҳал қилиниб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда ўша жойнинг ўзида ечими топилмаган 12 та мурожаат иш юритувга олинди. Шунингдек, Давлат хизматлари маркази ходими томонидан Вазирлар Махкамасининг 461-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун мурожаат қилган 5 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилиб олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими,
Мингбулоқ туман адлия бўлими.