Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўз лавозимига муносиб номзод бўлиши керак.


     Наманган вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ва Халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари томонидан МФЙларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этиш тўғрисидаги топшириғи асосида Наманган туманидаги МФЙлар раислари учун ўқув семинарлар бошланди.

     Хусусан, вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими масъул ходими З.Ахмедходжаева томонидан Наманган туманидаги Тепақўрғон педагогика ва иқтисодиёт коллежида тумандаги МФЙ раислари ва хотин-қизлар бўйича мутахассислар учун ўқув-курслари ўтказилмоқда.

     Тингловчиларга “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти” бўйича 12 соатлик семинар дарслари ўтиш режалаштирилган.

     Семинарга Наманган туманидаги МФЙлар раислари тингловчи сифатида жалб этилганлиги сабабли мавзу доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни ҳамда мазкур сайловларни ташкил этиш юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

     Семинар машғулотлари вилоятнинг барча туман (шаҳар)лари кесимида 2019 йилнинг 24 июлига қадар давом этади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими,
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими.