Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайловга тайёргарлик пухта бўлиши керак.


    Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари янада кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Тарғибот тадбирлари доирасида вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларида МФЙ раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ва Ишчи гуруҳлар фаолиятига жойларга чиққан ҳолда амалий ёрдам бериш мақсадида ўрганишлар ҳамда ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар муҳокамаси юзасидан куннинг иккинчи ярмида амалий семинарлар ўтказилмоқда. Семинарларда МФЙлардаги сайлов бўйича Ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, тегишли ҳуқуқий кўрсатмалар берилмоқда. Ўрганишда аниқланган камчиликлар барча Ишчи гуруҳлар фаолиятида мавжудлигини, уларни зудлик билан бартараф этиш лозимлиги, агарда ўз вақтида бартараф этилмаса, сайлов ўтказиш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларга қонуний жавоб берилиши мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилмоқда.

     Хусусан, 2019 йил 22-23 апрель куни Янгиқўрғон туманида вилоят адлия бошқармаси, туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими ҳамда МФЙ оқсоқоли сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ташаббуси билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Семинар туман ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилиб, унда тумандаги мавжуд 71 та МФЙларнинг Ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва котиблари иштирок этдилар. Семинар жараёнида кўргазмали воситалар, тақдимотлар ёрдамида юқорида қайд этилган қонун ва унинг асосида МФЙ раиси сайловини ўтказишни ташкил этиш, сайлов жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар юзасидан Ишчи гуруҳлар раҳбарларига саволлар берилиб, уларнинг мазкур ҳолатда масалани қонун асосида қай тарзда ҳал этишлари синаб кўрилди. Натижада Ишчи гуруҳлар қонунни амалиётда қўллашда учраши мумкин бўлган низоли ҳолатларга ҳуқуқий жавоб қайтариш учун амалий кўникмаларга эга бўлдилар.

     Тадбир маҳаллий телевидение орқали тасвирга олинди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.