Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият


     Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш адлия органлирининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларини сифатли, тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишига эътибор қаратилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш масаласига устивор масала сифатида қаралди.

     Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2019 йилнинг 1 чораги давомида 427 та мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 358 таси қаноатлантирилди, 69 тасига ҳуқуқий тушунтришлар берилди. Бундан ташқари бошқарма томонидан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 244 та ташкилотларда ўрганишлар ва 17 та ташкилотда мониторинглар ўтказилиб, 31 018 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 204 та тақдимнома, 186 та огоҳнома, 68 та маъмурий таклиф ҳамда судларга жами 1 млрд. сўмдан ортиқ 129 та моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилиб, қаноатлантирилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 550 214 000 сўм тўланмаган иш ҳақи ходимларга тўлаб берилди.

     Хусусан, фуқаро Т.Якубжоновга етказилган моддий зарар Наманган вилояти молия бошқармаси томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати бошқарма томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқарога етказилган моддий зарар молия бошқармаси томонидан асоссиз равишда тўланмаётганлиги аниқланиб, фуқаро манфаати юзасидан ФИБ Наманган туманлараро судига етказилган моддий зарарни ундириш ҳақида даъво аризаси киритилди. Киритилган даъво аризага асосан, Наманган вилояти молия бошқармасидан фуқаро Т.Якубжонов фойдасига етказилган 57 800 000 сўм моддий зарарни ундириш ҳақида ФИБ Наманган туманлараро судининг 2019 йил
14 мартдаги Ҳал қилув қарори қабул қилинди.

     Бундан ташқари, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

     Хусусан, Бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Инсон ҳуқуқи-олий қадрият” лойиҳаси доирасида вазирлик томонидан интернет тармоғида ўтказилган (https://teletype.in@huquqiy_axborot/rk
YhW22zV) онлайн сўровда иштирок этишга аҳолини жалб қилиш юзасидан ижтимоий тармоқларидаги каналларда, меҳнат жамоаларида ва аҳолининг кенг қатламларида 130 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди ва ҳар бир туман (шаҳар)ларда ишловчи ходимлар ўртасида вазирлик томонидан берилган тавсиялар ва материаллардан фойдаланган ҳолда меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши ҳолати юзасидан жами 8 300 дан ортиқ сўровлар (электрон ва қоғоз шаклида) ўтказилди.

     Шунингдек, меҳнат жамоалари, аҳоли пунктлари, жамоат жойларида (бозорлар, вокзаллар, дам олиш масканлари) фуқаролар билан учрашиб, уларнинг меҳнат ҳуқуқига риоя этиш аҳволини ўрганиш юзасидан қабуллар ташкил қилиниб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

     Жумладан, лойиҳа доирасида жисмоний шахслардан меҳнат ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Адлия вазирлиги орқали 6 та мурожаат келиб тушди ва жойларда 131 та мурожаатлар қабул қилинди. Мазкур мурожаатларнинг 31 таси таълим, 20 таси соғлиқни сақлаш муассасалари, 10 таси хўжалик бошқаруви органлари ва 76 таси бошқа соҳаларга оид мурожаатлар ҳисобланади. Мурожаатларнинг 132 таси кўриб чиқилиб, 76 таси қаноатлантирилди, 39 таси жойида ҳал этилди, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 5 та мурожаат тааллуқлилигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилди.

     Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида жами 204 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 та тақдимнома, 228 та огоҳнома ва судларга 48 та (112 235 247 сўм) даъво аризалари ҳамда 6 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

     Қўлланилган таъсир чоралар натижасида 6 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва 5 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилиб, суд қарорига асосан 107 769 433 сўм сумма ундирилиши таъминланди.

Сохибжон Қодиров
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи