Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 2019 йил I-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ


     Бўлим томонидан 2019 йил I-чораги давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан келиб тушган 1 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ҳамда у бўйича хулоса берилиб, эътирозларсиз розилик имзоси қўйилди. Бўлим томонидан 25 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари давлат ҳисобига олинган.

     Бошқарма томонидан жорий йилнинг I-чораги давомида 28 та амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

   Шунингдек, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, вакант штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриб борилмоқда.

    Жумладан, вилоятда 01.04.2019 йил ҳолатига 206 та юридик хизмати штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан 198 та юридик хизмат ходими фаолият кўрсатмоқда, барчасининг маълумоти олий. Қолган 8 та давлат органи ва ташкилотларида юридик хизмат лавозими вакант. Ваҳоланки,
2018 йил 1 январь ҳолатига вакант ридик хизмат ходимлари ўринлари сони 85 та эди.

     Бўлим томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини малакали кадрлар билан тўлдириш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

     Жумладан, бўлим томонидан веб-сайт, фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда юридик хизматдаги вакант штат бирликлари бўйича эълон бериш, туман (шаҳар) адлия бўлимлари билан биргаликда юриспруденция йўналишини тамомлаб, ишсиз юрган шахсларни хатловдан ўтказиб, вакант штат бирликлари мавжуд бўлган идораларга тавсия қилиш устувор вазифа сифатида қаралиб, бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилди ва бу борада ташкилотларга зарур амалий ёрдам бериб келинмоқда.

     Жумладан, бўлим томонидан жорий йилнинг 12 март куни вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант иш жойлари юзасида “Наманган ҳақиқати” газетаси, Наманган вилоят телерадиокомпанияси, Наманган вилоят бандлик бош бошқармасига тегишли хатлар киритилди ҳамда бу борадаги эълон бошқарманинг facebookдаги саҳифасига жойлаштирилди. Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

     Бўлим томонидан 2019 йилда юристларни малакасини ошириш бўйича “Сайёр малака ошириш” ўқув курсларини ташкил қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказидан шартномалар олиб келинди ҳамда вилоятдаги ташкилотларга ушбу шартномалар тарқатилмоқда.

    Бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5 нафар юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган. Натижасига кўра, 5 нафари аттестациядан ўтган деб топилган.

     Бундан ташқари, 2019 йил I-чораги давомида адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 39 нафар ходим бўйича лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 37 нафар ходим бўйича розилик берилган ҳамда 1 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган, 1 нафар талабгорнинг ҳужжатлари ижросиз қайтарилди. Шунингдек, 14 нафар ходим бўйича лавозимдан озод этиш бўйича келишиш амалга оширилди, 7 та юридик хизмат ходимлари белгиланган тартибда вилоят адлия бошқармасида стажировкани ўтадилар. Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида ҳисобот даврида 17 нафар юридик хизмат ходимларига махсус унвон мартаба даражалари берилди.

     Бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши мунтазам ўрганилиб келинмоқда.

    Шунингдек, бўлим томонидан ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат фаолияти ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ва норма ижодкорлиги фаолияти доимий равишда ўрганиш ва мониторинг қилиб келинмоқда.

     Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ўтказилган ўрганиш ва мониторингларда жами 83 та юридик хизмат соҳасида қонунбузилишлар ҳолатлари аниқланиб, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 9 та тақдимнома,
6 та маъмурий таклифлар киритилиб, 8 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, шундан 1 тасига хайфсан,
3 тасига ойлик иш ҳақидан жарима, 4 таси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Маъмурий жавобгарликка ториш юзасидан киритилган таклифларга асосан 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

     Ҳозирги вақтда фуқаролар турли масалалар бўйича бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари мутахассисларга мурожаат этишиб ўзларига керакли ҳуқуқий маслаҳатларни олишмоқда.

    Жумладан, бўлим томонидан ҳисобот даврида юридик хизмат фаолиятига дахлдор 3 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, улардан 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси қаноатлантирилган, 1 та мурожаат ижрода.

     Мурожаатларни ўрганиш якуни бўйича давлат органларига 1 та тақдимнома киритилган бўлиб, унинг ижроси юзасидан Чуст туман ҳокимининг 10.04.2019 йилдаги 2617-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 19.02.2019 йилдаги 30-ф-сонли фармойиши бекор қилинди.

     Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармасининг 2018 йил якуни бўйича фаолияти таҳлили ва 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар дастури ва Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳайъатининг 2/19-сон мажлис баённомаси ижроси юзасидан Наманган вилояти адлия бошқармаси мажлислар залида жорий йилнинг
15 февраль куни туман (шаҳар) ҳокимликларининг юрисконсультлари ва умумий бўлим ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирокида давлат органи ва ташкилотининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш, давлат органи ва ташкилоти томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, давлат органи ва ташкилотининг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг тузилмалари ишини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва ташкилоти ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органи ва ташкилотининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида юридик хизмат ходимларига юклатилган вазифалар хусусида мастер-класс бўлиб ўтди.

      Бундан ташқари, бўлим томонидан вилоятдаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари юридик хизмат ходимлари томонидан таклиф ишлаб чиқилиши фаолиятини ўрганилиб, натижаси бўйича давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига 2019 йил 6 февралда 07-03-701/1-сон хат киритилди.

     Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этишда юридик хизмат ходимларининг бошқарма ва туман адлия бўлимларига интеграция қилиш, доимий равишда ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилиши самарадорлигига эришиш бўйича мониторинг қилиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “ЮРИДИК ХИЗМАТ НАМАНГАН” ва “НАМАНГАН ҲОКИМИЯТ ЮРИСТЛАРИ” гуруҳлари ташкил этилди.

    Ушбу гуруҳларда қонунчилигимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар, жойларда ўтказилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида фойдаланиш  учун кўргазмали тарғибот материаалларининг электрон кўринишдаги маълумотлари, юридик хизмат ходимлари иш фаолияти учун зарур бўлган методик қўлланмалар ва кўрсатмалар жойлаштириб борилмоқда ҳамда уларнинг иш фаолиятида вужудга келаётган муаммоларга жавоблар берилмоқда.

     Шунингдек, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил I ва II чоракларга мўлжалланган иш режаси 12-банди ҳамда адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 14 мартдаги 70-ум-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят Маданият бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) маданият бўлимлари фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда мазмун-моҳиятини тушунтириш, мурожаатлар билан ишлаш ва юридик хизмат фаолияти ўрганиб чиқилди.

     Ўрганиш якуни бўйича Наманган вилоят маданият бошқармасига
2019 йил 28 март куни тақдимнома киритилди ҳамда ўтказилган ўрганиш юзасидан умумлаштирилган маълумот 2019 йил 4 апрель куни Адлия вазирлигига ва Наманган вилоят маданият бошқармасига юборилган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими