Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Тадбиркор фаолиятига асоссиз аралашув барҳам топди.


      Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Чуст туманида фаолият юритувчи “ART SHOW” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Исматуллаевнинг Чуст туман ҳокимининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини соат 23-00дан кейин чеклаш ҳақида 19.02.2019 йилдаги 30-Ф-сонли фармойишига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан жорий йилнинг 25 март куни қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Чуст туман ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 30-ф-сонли фармойиши 2-бандига асосан Чуст тумани ҳудудида жойлашган барча ресторан, барча кўнгилочар тадбирлар ўтказиш шаҳобчалари (ошхона, чойхона, тунги клублар) умумий овқатланиш объектлари ҳамда истеъмол моллари билан савдо қилувчи чакана савдо объектлари маъмурияти томонидан иш вақтини эрталаб соат 08:00дан кеч соат 23:00гача этиб белгилаш, алкоголь маҳсулотлари сотиш шаҳобчаларининг иш вақти эса эрталаб соат 08:00дан кеч соат 20:00гача этиб белгилаш мақсадга мувофиқ деб белгиланган.

      Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур фармойишни бекор қилиш юзасидан 29.03.2019 йил чиқарилган тақдимномага ҳамда Чуст туман ҳокимининг ушбу тақдимнома ижроси юзасидан 10.04.2019 йилдаги 2617-сонли қарорига асосан Чуст туман ҳокимининг 19.02.2019 йилдаги 30-ф-сонли фармойиши бекор қилинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Азизов