Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Муҳтарам шахслардан олий туҳфа


     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Сирдарё вилоятига ташрифи давомида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича белгиланган визифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни Наманган вилояти юридик коллежида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, академик Акмал Холматович Саидов, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ректори, академик Қаландар Хаджаевич Абдурахманов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ҳожиевлар иштирок этишди. Тадбирда бугунги кунда суд-ҳуқуқ оҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилиб, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш лозимлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир сўнггида меҳмонлар томонидан Наманган вилояти юридик коллежига ўзларининг муаллифликларида нашр этилган 40 дан ортиқ нусхадаги китоблар совға қилинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими