Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Наманган вилоят адлия бошқармасида “Open Justice” ўтказилди


    Жорий йилнинг 13 апрель куни Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 13 апрель куни туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилганлигининг бир йиллиги муносабати билан “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири ўтказилди.

    Тадбирда ОАВлари вакиллари, адлия бошқармаси ходимлари, фахрийлар, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари, ДНИ нотариуслари, юридик коллежи маъмурият ходимлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бир йиллиги муносабати билан бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан 1 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

     Брифингни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров очиқ деб эълон қилди ҳамда Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ўртасида “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбир Наманган вилояти адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Отабек Рахимов, Поп туман адлия бўлими бошлиғи Азамат Жўраев, Наманган вилоят юридик коллежи ўқитувчиси Малохат Умурзаковалар тизимдаги фаолият бўйича электрон слайддан фойдаланган ҳолда маърузалар билан давом этди.

      Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиқувчиларнинг брифинг юзасидан муносабатлари ва мулоҳазалари эъшитилади.

   Бу вақтда, Наманган вилоят адлия бошқармасида очиқ адлия куни тадбирлари доирасида Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилиб, бошқарма ва унинг бўлимлари фаолияти билан яқиндан таништирилди. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини бошқарма биносида бўлимлар ва аҳолини қабул қилиб мурожаатларини эшитиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда қулайликлар билан атрофлича таништирилди.

    Шунингдек, тадбир давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмалар совға қилинди.

    Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари ташқарига таклиф қилиниб, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бир йиллиги муносабати билан тайёрланган торт кесиш маросими ўтказилади.

    Вилоят адлия бошқармасининг ташқари ховлисида, туман адлия бўлимлари, вилоятда фаолият кўрсатувчи давлат нотариал идоралари, Адвокатлар палатаси вилоят бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан алоҳида ҳуқуқий маслаҳат бурчаклари ташкил этилиб, адлия бўлимлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари томонидан 100 га яқин фуқароларга турли мавзуларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари, тадбирга ташриф буюрган фуқароларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти акс этган турли мавзудаги 200 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

    Шунингдек, тадбирда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Адвокатлар палатаси вилоят бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

      Бундан ташқари, Наманган вилояти юридик коллежининг турли йўналишларда ютуқларга эришган ўқувчиларининг совринлари бўйича намойиш ўтказилди.

     Шунингдек, Наманган давлат ўниверситенинг “Ёш ҳуқуқ тарғиботчилари” клуби аъзолари учун “Open Justice” – “Очиқ адлия” тадбири юзасидан ҳамда қонунчиликдаги сўнги янгиликлар бўйича пресс-конфернция ўтказилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими