Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 1-чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан МАЪЛУМОТ


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг
1-чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан

МАЪЛУМОТ

Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-чорагида жами 315 та (шундан 227 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 43 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид,
22 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 8 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 1 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 14 та) мурожаатлар келиб тушди, 112 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 138 таси ҳал этилиб, шундан 65 та мурожаат (47%) қаноатлантирилди, 47 тасига ҳуқуқий тушунтириш (34%), 26 таси (19%) тегишлилиги бўйича юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 14,5 фоизи (33 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 21 фоизи (9 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 86 фоизи (19 та) ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 50 фоизи (7 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.


Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 4 та тақдимнома, судларга 103 млн. 220 минг сўмлик 15 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 103 млн. 220 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 2 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 16 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 38 таси жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Косонсой, Норин, Поп, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Наманган туманлари ҳамда Наманган шаҳрида сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 100 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 97 та, нотариат соҳасига оид 2 та ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 1 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 31 та (31 фоиз) мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди, 16 тасига (16 фоиз) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 19 таси (19 фоиз) тегишлилиги бўйича юборилган, 34 таси ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда

III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқармага 2019 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали жами
72 та мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси (10,5 фоиз) қаноатлантирилиб, 39 таси (51 фоиз) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 14 таси (18 фоиз) тегишлилиги бўйича юборилган, 11 таси (14 фоиз) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлили:

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-чорагида жами 315 та (шундан 227 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 43 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид,
22 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 8 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 1 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 14 та) мурожаатлар келиб тушди, 112 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 138 таси ҳал этилиб, шундан 65 та мурожаат (47%) қаноатлантирилди, 47 тасига ҳуқуқий тушунтириш (34%), 26 таси (19%) тегишлилиги бўйича юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 14,5 фоизи (33 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 21 фоизи (9 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 86 фоизи (19 та) ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 50 фоизи (7 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 227 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 63 таси (28%) ҳал этилган, 33 таси (14,5%) қаноатлантирилиб, 30 тасига (13%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 50 таси (22%) тегишлилиги бўйича юборилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 4 та тақдимнома, 15 та даъво ариза киритилди.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 103 млн 220 минг сўм пул маблағлари қайтарилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 23 та;

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 33 та;

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 13 та;

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 23 та;

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 23 та;

- прокуратура органлари фаолиятига оид 15 та;

- бошқа масалалар юзасидан 89 та.

2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 43 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
38 таси (88%) ҳал этилган бўлиб, 9 таси (21%) қаноатлантирилди,
29 тасига (67%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси (2%) тегишлилиги бўйича юборилган.

Мурожаатларнинг хусусияти бўйича:

- адвокатурага оид 4 та;

- нотариатга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 14 та;

- нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та;

- бошқа масалалар юзасидан 22 та.


III. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади.

Жумладан, шикоятлар бўйича:

2019 йилнинг 1-чораги давомида жами 342 та шикоят келиб тушган бўлса, шулардан 249 таси (73%) қаноатлантирилган, 42 тасига (12%) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 таси (2%) тааллуқлиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилган.

1. Шикоятларнинг хусусияти бўйича:

- меҳнат низолари юзасидан 96 та (69 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);

- ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 29 та;

- уй-жой масаласида 38 та;

- ерга доир масалалар бўйича 77 та;

- коммунал тўловлар юзасидан 9 та;

Бошқа масалалар бўйича 73 тани ташкил этмоқда.

2. Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2019 йилнинг 1-чораги давомида жами 312 та ариза келиб тушган бўлиб, 227 таси (73%) қаноатлантирилган, 38 (12%) тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 21 таси (7%) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Аризаларнинг хусусияти бўйича:

Қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 87 та;

Кадрлар масаласида 2 та;

Нотариатга оид 1 та;

Бошқа масалада 137 та аризалар келиб тушган.

IV. Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 490 та мурожаат қайд қилинган, 256 таси шахсий қабул пайтида, 234 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 353 таси (72%) қаноатлантирилган, 64 тасига (13%) тушунтириш берилган, 15 таси (3%) тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Қаноатлантириш даражаси юқорилиги бўйича Косонсой туман (95/75), Поп туман (78/57), Наманган туман (54/52), Тўрақўрғон туман (59/49), Наманган шаҳар (63/46), Норин туман (72/46), Учқўрғон туман (54/37), Чуст туман (53/35) адлия бўлимлари томонидан юқори кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Қаноатлантириш даражаси пастлиги бўйича Чортоқ туман (47/30), Мингбулоқ туман (36/28), Янгиқўрғон туман (31/16), Уйчи туман (12/5), адлия бўлимлари томонидан паст кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида кузатилдики, тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга мурожаатларни юбориш амалиёти кун тартибига чиқмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси (51 фоиз) (жами
72 та) тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, бу эса келиб тушган мурожаатларни ярмидан кўпи бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган деганидир. Бу ўз навбатида, келиб тушган мурожаатларни қаноатлантириш даражасини кескин тушиб кетишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, виртуал қабулхона орқали келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш учун оз муддат берилаётганлиги уларни тўлиқ кўриб чиқишга имкон бермай келмоқда.

Хусусан, виртуал қабулхона орқали келган айрим мурожаатларни кўриб чиқишга атига 2-3 кун муддат белгиланган бўлиб, бу муддат ичида мурожаатдаги масалани тўлиқ қаноатлантириб беришнинг имкони йўқ.

Хулоса қилиш мумкинки, виртуал қабулхона томонидан мурожаатлар билан ишлаш амалиётида айрим камчиликлар кузатилмоқда, ваҳоланки мурожаатларнинг мазмунини таҳлил қилгандан сўнг кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ташкилотларга юбориш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бу билан мурожаатларни кўриб чиқишда вақт масаласи қисқариб, ижобий томонга ўзгартириш чоралари кўрилган бўлар эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида уларни жойига чиқиб ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма бўлимлари ва соҳалар бўйича маъсуллар ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса Секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Тегишлилиги бўйича юборилаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг ошиб бориш тенденцияларига эътибор қаратиб, муаммонинг ечимини топиш ва келгусида бу каби мурожаатларнинг камайишига эришиш чораларини кўриш;

7. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

8. Виртуал қабулхона орқали юборилаётган мурожаатларни тўғридан-тўғри ваколатли органга юборишга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда мурожаатни кўриб чиқиш учун 10 кундан кам бўлмаган муддат белгилаш.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
етакчи маслаҳатчиси Н.Хасанов