Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Қимматбаҳо металларни изловчилар учун янгича кенг имкониятлар.


    

Жорий йилнинг 3 апрель куни Поп туман ҳокимлигининг мажлислар залида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, туман ҳокимлиги вакиллари, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари, соҳага масъул мутасадди ташкилотлар мутахассислари, фуқаролар ва тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

     Давра суҳбатида юқоридаги қарорларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали тарғибот материаллари (видеоролик ва слайд) намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига 50 дан ортиқ нусхада буклет ва флаерлар тарқатилди.

     Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар батафсил жавоб бердилар.

     Бундан ташқари, қарорларда белгиланган вазифалар ва қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида   ўтказилган тадбир вилоят телевидениеси томондан тасвирга олиниб, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мусашайхов томонидан мавзу юзасидан интервью берилди.


Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими