Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Маънавий етуклик одоб-аҳлоқ намоёндаси.


      Бугунги кунда мустақил фикрловчи, ишонч-эътиқодли ва замон талабига мос келадиган кадрларни етказиб беришда адлия органлари етакчи ўринга эгадир.

     Хабарингиз бор, ана шундай кадрларни аниқлаб бориш мақсадида адлия органлар ходимларидан “Ойнинг энг яхши ходими”ни мунтазам равишда аниқлаб бориш жорий этилди.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси Комиссияси томонидан март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб вилоят адлия бошқармаси Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Саримсаков Бегзод Холмахаммадович топилди.

     Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар жамоаси Бегзод Саримсаковни ҳар доим иш самарадорлигини оширишга қаратилган шижоатини, ўзига юклатилган ишга ўзгача ёндашув ва масъулият билан қарашини ҳамда ҳар бир шахс билан мулоқотда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш каби ҳислатларини ҳурмат қилади ва ушбу эътироф билан самимий қутлайди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Кадрлар бўлими