Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Энди кредит олиш янада осон


     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан юртимизда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

     Шунга кўра, Наманган вилояти аҳолиси учун ушбу кредитни олишда яна ҳам кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан кредит расмийлаштириш шахобчаси қурдирилиб, унинг атрофида махсус ярмарка ташкил этилди.

     Ярмарка очилишида Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди.

     Хусусан, бошқарма бошлиғи Х.Сабиров томонидан шахобча олдига кўчатлар экилди ҳамда ходимлар томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида, кредитларни ажратилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар акс этган буклетлар мазкур ярмаркада иштирок этганларга тарқатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.