Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Яхши дам меҳнатга ҳамдам.


     Маънавий озуқа олган кадрларнинг иш фаолияти самарадор бўлади. Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон Қарорида белгилан чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги бир гуруҳ ходимлари учун Бухоро шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

     Саёҳатнинг биринчи куни Бухоро вилояти Ғиждувон шаҳридаги «Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний» мажмуасидан бошланди. У ердаги меъморий обидалар зиёрат қилиниб, сўнгра Бухоро амири саройларига борилди.

     Иккинчи кун Бухоро шаҳридаги «Бухоро Арки»га ташриф буюрилиб, қадимий ёдгорлик обидалари, кулолчилик намуналари, сўзаналар намойиши билан танишилди. Саёҳат давомида «Лаби ҳовуз», «Минораи калон», «Бухоро зиндони» ва шунга ўхшаш кўплаб тарихий қадамжолар кўздан кечирилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Kадрлар бўлими ва Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.