Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Салоҳиятли кадрлар ҳар ерда керак.


     Ҳар бир жамиятнинг, қолаверса ташкилотнинг ривожланишида кадрларнинг салоҳиятли бўлиши муҳим рол ўйнайди. Шундай экан, билимли кадрларни ет иштириш, уларни юқори лавозимларда кўриш, улар билан фахрланиш ҳиссини уйғотади. Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли бугун, ёшлар давлатнинг бошқарув идораларида самарали меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда.
     Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармасида сифат босқичини юқори савияда босиб ўтиб, замон талабига мос равишда шакилланган етук кадирлар, ҳозирги кунга қадар вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган Ахмедов Дилмурод Тохиржонович – Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига ҳамда Наманган шаҳар адлия бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган Бозаров Отабек Шавкатжонович – Андижон вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларига тайинланишди.
    Шу муносабат билан, Наманган вилоят адлия бошқармасида кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бошқарма бошлиғи Х.Сабиров, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма ҳамда унинг тизимидаги идоралар ходимлари, шунингдек, бошқарма фахрийлари самимий тилакларини билдиришди ва уларни келгусидаги меҳнат фаолиятларида омадлар тилашди.
     Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Д.Ахмедов ва О.Бозаровга тайинланган лавозимлари билан қутлайди ҳамда келгусидаги ишларида ҳам масъулият билан фаолият олиб боришларига ишонади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси