Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.


     Албатта, ҳамма ҳам бор қонун ҳужжатларини ёддан билмаслиги мумкин, лекин ўз тизимига алоқадор ва амалиётда ҳар куни қўлланадиган қонун ҳужжатларини билмаслик бу ҳуқуқий онгни етишмаслигидан далолат беради. Шу сабабли ҳам вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида давлат ташкилотлари ўрганилмоқда ҳамда уларда вужудга келган муаммоларни қонуний ҳал қилиш юзасидан тақдимномалар киритилган ҳолда тақдимнома муҳокамасида адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимлар қатнашишини ташкил этилмоқда.

     Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ўрганиш ўтказилди.

     Ўрганиш жараёнида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги тиббиёт бирлашмаларида жами 8 090 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

    Шунга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган, вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномаларнинг муҳокамасига бағишланган, кенгайтирилган хайъат мажлисида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев қатнашди ва ўрганиш натижалари, йўл қўйилган хатолар, қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда айбдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги юзасидан батафсил қонуний тушунтириш берилди ҳамда муҳокама жараёнида вужудга келган саволларга асосли жавоблар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш
амалиётини ўрганиш бўлими.