Янгиликлар
Юридик хизмат ходими - ташкилотнинг таянчи.
Юридик хизмат ходимлари ҳар бир ташкилотнинг ҳуқуқий масалалардаги энг ишончли ходими ҳисобланади. Шу сабабли ҳам уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ўта муҳим.
Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 5 нафар юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда 5 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга келишиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Шундан, 5 нафар юридик хизмат ходимлари, яъни Наманган туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти Д.Эргашев, Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги 2-сонли академик лицейи бош юрисконсульти С.Махмудов, Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси бош юрисконсульти Ғ.Асроров, Намаган шаҳар ҳалқ таълими бўлими юрисконсульти Ж.Талабов ва Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бош юрисконсульти Б.Дедабоев суҳбатдан ўтказилиб, аттестациядан мувофаққиятли ўтди деб топилди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларини лавозимга келишиш бўйича суҳбат бўлиб ўтди, унда “Мингбулоқдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси юрисконсульти лавозимига А.Иргашев, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўъмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бош юрисконсульти лавозимига С.Хусанова, Наманган вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бош юристконсульти лавозимига И.Ваҳобов, Наманган туман маданият маркази юристконсульти лавозимига Р.Нурматов, Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби юристконсульти лавозимига К.Аббасовлар иштирок этишди ҳамда улар билан бўлган суҳбат натижасига кўра, уларнинг барчаси суҳбатдан ўтган деб топилди.
Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими