Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Мақсадимиз халққа тиргак бўлиш.


Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирликлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларларининг шахсан иштирокида оммавий қабуллар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ҳамда ушбу оммавий қабулларда адлия органлари ходимлари фаол иштирок этиб, фуқароларнинг муаммоли масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериб келишмоқда.

Ҳусусан, Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раислигида ўтказилган оммавий қабулда бошқа ташкилотлар билан биргаликда Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Қодиров ва Наманган шаҳар адлия бўлими масъул ходими З.Сиддиковлар иштирок этишди.

Шунингдек, Поп туман адлия бўлими, туман ФХДЁ бўлими, туман ИИБ ходими, туман халқ таълим бўлими ҳуқуқшуноси иштирокида тумандаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди.

Бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.