Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Халққа хизмат олий ҳиммат.


  

   Наманган вилоят адлия бошқармасининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини сайёр қабул қилиш жадвалига мувофиқ 2019 йил 26 март куни Мингбулоқ тумани Мингбулоқ педагогика ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида Наманган вилоят адлия бошқармаcи бошлиғи биринчи ўринбосари У.Исматуллаев томонидан жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакиллари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда Мингбулоқ туман ҳокимлиги, туман давлат хизматлари маркази, туман электр тармоқлари корхонаси, туман Ер мулк кадастр хизмати, туман газ таъминоти бўлими, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими, туман молия бўлими ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши масъул вакиллари иштирок этишди.

     Сайёр қабулда Мингбулоқ туманидаги Тегирмонбоши, Бозорбоши, Қўшқишлоқ, Баланд Гуртепа ва Дамкўл маҳалла фуқаролар йиғинларидан 94 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган масалалар билан мурожаатлар қилишди. Сайёр қабул давомида 43 нафар фуқароларга белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинди ҳамда 35 нафар фуқаронинг мурожаатлари сайёр ва шахсий қабул баённомаларига қайд этилиб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун рўйхатга олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
Мингбулоқ туман адлия бўлими