Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Психолог маслаҳати иш самарадорлигига таянч!


Ҳар бир давлат хизматчисининг онги, нафақат давлат ишлари, балки оилавий масалар билан ҳам банддир, шу сабабли, айниқса, фуқаролар мурожаатлари билан ишлайдиган давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари алоҳида психологик озуқага муҳтож ҳисобланади.
Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров бу каби масалаларни яхши тушунган ҳолда, вилоят адлия бошқармасида “Психолог маслаҳати куни”ни ташкил этиш таклифини берди.
“Психолог маслаҳати куни”нинг биринчи меҳмони барча учун “Зирабча” кўрсатуви орқали малакали психолог сифатида танилаётган Азиза Тошхўжаева бўлди. 

Вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида малакали психолог Азиза Тошхўжаева билан бўлиб ўтган учрашув бошқарма ва унинг тизимидаги ходимларда чуқур таъсурот қолдирди.

Азиза Тошхўжаева иш самарадорлигини оширишга қаратилган бир неча психологик тренингларни ўртоқлашди ҳамда керакли маслаҳатларини берди.

Давра суҳбати мулоҳаза ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси малакали психолог Азиза Тошхўжаевага ўз миннатдорчилигини билдиради.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими.