Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ҲАЁТИ ВА УНИНГ МУАММОСИ ТУРИБДИ


Наманган вилоят Учқўрғон туман адлия бўлимга М.Алимов ва бошқа 4 нафар фуқаролар Наманган вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонасидан жами 18 129 641 (ўн саккиз миллион бир юз йигирма тўққиз минг олти юз қирқ бир) сўм иш ҳақиларини ололмаётганликлари юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг мазмуни ҳалол меҳнат қилиб, топган пулига оиласини боқаман деган орзу-умиддаги ишчилар узоқ вақт давомида ойлик иш ҳақини ололмаётганлиги ҳақида. Фуқаролар бир неча маротаба тумандаги мутасадди идораларига мурожаат қилишига қарамасдан, ҳеч қандай натижа бўлмаган.

Учқўрғон туман адлия бўлими аралашуви билан М.Алимов ва 4 нафар фуқаронинг мурожаатлари юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, жами 18 129 641 (ўн саккиз миллион бир юз йигирма тўққиз минг олти юз қирқ бир) сўм иш ҳақини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.

Азамат Шамсиддинов
Учқўрғон туман адлия бўлимиетакчи маслаҳатчиси