Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Наврўз – баҳор таровати.


    Барчага маълумки, Наврўз айёми бу-янгиланиш, яшариш, меҳр-муҳаббат байрамидир. Бугун ҳар бир оила, ташкилот, идоралар ҳамда истироҳат боғлари байрам шукуҳига бой тарзда безатилган.

    Наманган вилоят адлия бошқармасида ҳам анъанага кўра Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб, тадбирда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров ўз байрам табриги билан сўзга чиқди.

    Шундан сўнг, Наврўз байрами муносабати билан бошқарма ва унинг тизимида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар Адлия вазирлигининг ва бошқарманинг Фахрий ёрлиқлари, пул мукофотлари ва маҳсус унвон мартаба даражалар билан тақдирландилар.

     Шунингдек, Наманган, Тўрақўрғон, Косонсой ва Мингбулоқ туман адлия бўлимларига хизмат машинаси топширилди.

    Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси барча ҳамюртларимизни Наврўзи Олам билан табриклайди, осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлишлигини, хонадонларимиздан меҳр-оқибат, файзу барака аримаслигини тилаб қолади!

    Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси.