Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқароларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланди.


      Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролар Р.Туйчибоева, М.Карабаева, О.Рустамова, М.Джураева, И.Халилов ва А.Абдурахимоваларнинг БТПЖ Наманган шаҳар бўлимининг қарорларидан норози бўлиб, Наманган шаҳар адлия бўлимининг сайёр қабулида қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

    Бўлим томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, фуқароларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, БТПЖ Наманган шаҳар бўлимининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган иш даврларини қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш тўғрисида Наманган шаҳар маъмурий судига ариза киритилди.

      Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 1 февралдаги очиқ сайёр суд мажлисида ишга оид далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан БТПЖ Наманган шаҳар бўлимининг 2018 йил 5 апрелдаги 247-сонли (фуқаро Р.Туйчибоеванинг иш даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида), 2018 йил 22 апрелдаги 290-сонли (фуқаро М.Карабаеванинг ишлаган даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида), 2018 йил 12 декабрдаги 395-сонли (фуқаро О.Рустамованинг ишлаган даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги) қарорлари бекор қилиниб, пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаган даврларни қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилиши таъминланди.

       Шунингдек, Наманган шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан БТПЖ Наманган шаҳар бўлимининг 2019 йил 29 январь кунги 9-сонли (фуқаро А.Абдурахимованинг ишлаган даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида), 2019 йил 18 январдаги 5-сонли (фуқаро М.Джураевнинг ишлаган даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисида), (2019 йил 26 февралдаги 30-сонли (фуқаро И.Халиловнинг ишлаган даврларини ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги)ги қарорлари бекор қилиниб, ишлаган даврларини пенсия тайинлашда қўшиб ҳисоблаш мажбуриятини юклаш тўғрисида ҳал қилув қарорлари қабул қилинишига эришилди ҳамда фуқароларнинг пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Отабек КАРИМЖОНОВ
Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси