Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.


     Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролар А.Тухтабаев, А.Джураев, Ш.Хошимов, Н.Шакиров, Х.Туйчибаев ва А.Юлдашовларнинг ҳисобланган иш ҳақлари берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

     Ўрганиш жараёнида аниқланишича, мазкур фуқаролар 2017 йил 1 июлга қадар собиқ Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси хўжалик ҳисобидаги санитар тозалов бўлимида ишлаганлар ва кейинчалик ушбу ташкилот тугатилган бўлсада, ҳозирги кунга қадар уларнинг ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаган.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 12-бандида “Тоза ҳудуд” ДУК ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, ходимларга бериладиган ижтимоий кафолатлар бўйича туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларининг қайта ташкил этиш даврида мавжуд бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатувчи участкаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.

    Шунингдек, Наманган шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан, собиқ Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг жами 191 нафар ходимининг, шу жумладан фуқаролар А.Тухтабаев, А.Джураев, Ш.Хошимов, Н.Шакиров, Х.Туйчибаев ва А.Юлдашовларнинг ойлик иш ҳақларидан қарздорликлари қабул қилиб олинган.

     Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу фуқароларга 2019 йил 12 февраль кунига қадар ишлаган даври учун жами 37 355 972 сўм, шу жумладан А.Тухтабаевга 7 623 910 сўм, А.Джураевга 2 180 334 сўм, Ш.Хошимовга 6 000 500 сўм, Н.Шакировга 5 026 981 сўм, Х.Туйчибаевга 9 852 426 сўм ва А.Юлдашовга 6 671 821 сўм миқдорида ҳисобланган ойлик иш ҳақлари иш берувчи томонидан тўлаб берилмаган. Бу ҳолат Наманган вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотнома билан ҳам тасдиқланди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ФИБ Наманган туманлараро судига ҳисобланган, лекин тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисида ариза киритилди.

     Натижада, жорий йилнинг 18 февраль куни ФИБ Наманган туманлараро суди томонидан мазкур фуқароларнинг иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан суд қарорлари чиқарилиб, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Зухриддин СИДДИҚОВ
Наманган шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси