Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ўз уйинг ўлан тўшагинг.


    Чуст туман адлия бўлими томонидан тумандаги Ёрқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро У.Расуловнинг Россия Федерациясидаги касалхоналардан бирида оғир аҳволда ётган укаси Б.Расуловни Ўзбекистонга олиб келишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро Б.Расулов Россия Федерациясига ишлаш учун кетган ва фуқаро У.Расулов Россияда ишловчи хамқишлоқларидан укаси Б.Расулов 2018 йилнинг октябрь ойида оғир шикастланган ҳолда касалхонага тушиб қолиб, ҳозирда хушсиз ҳолатда комада ётганлигини эшитиб қолган.

    Бироқ, укасини олиб келиш учун унда етарли маблағ йўқлиги, шунингдек биргина онаси борлиги, кўплаб ташкилот ва идораларга мурожаат қилганлиги, лекин амалий ёрдам ололмаганлиги сабабли укасини Ватанимизга олиб келишда амалий ёрдам беришни сўраган.

    Мурожаатни ўрганиш давомида Чуст туман адлия бўлими масъул ходимлари Наманган шаҳрида фаолият кўрсатаётган одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатувчи “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти Наманган бўлими билан боғланиб, улар томонидан топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати олинди ҳамда керакли ҳужжатлар тўплаш ишлари амалга оширилди.

    Тайёрланган ҳужжатлар ташкилотга топширилди ҳамда Чуст туман адлия бўлимининг амалий ёрдамидан сўнг жорий йилнинг 6 февраль куни Россия Федерациясининг Зарайск шаҳридаги касалхонада ётган фуқаро Б.Расулов давлат маблағлари ҳисобидан самолётда Ўзбекистонга олиб келинди ҳамда фуқаро У.Расулов томонидан туман адлия бўлими жамоасига ёрдами учун ташаккур билдирилди.

Улуғбек АБДУРАХМОНОВ
Чуст туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси