Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фуқаронинг айби йўқлиги ўз исботини топди.


   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига асосан, ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

    Албатта, ҳар бир фуқаро куч-мадорини йўқотганда пенсия олсам, ушбу пуллар бир кунимга яраса деб ният қилади.

  Аммо, амалиётда мазкур соҳадаги бир қатор муаммоли ҳолатлар фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлишларига, пенсияга чиқишда ортиқча оворагарчиликларга йўлиқишларига сабаб бўлмоқда.

    Мазкур ҳолатларда Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган туман (шаҳар) адлия бўлимлари фуқароларимизнинг ушбу соҳадаги юзага келган муаммоли ҳолатларда ҳуқуқий жиҳатидан ҳимоя қилишда катта роль ўйнамоқда.

    Жумладан, Поп туман адлия бўлими томонидан Чодак МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Шоматовнинг бир неча муддат оғир меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун имтиёзли тартибда ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича БТПЖ туман бўлимининг қароридан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро Ш.Шоматов Чодак кон бошқармасида 09.11.1989-01.02.1990 йилларда ҳамда 08.09.2004-15.07.2012 йилларда электрогазпайвандловчи бўлиб имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касбда ишлаган, бироқ БТПЖ Поп туман бўлими пенсия ва нафақалар тайинлаш комиссияси томонидан иш ўринлари аттестациядан ўтмаганлиги сабабли имтиёзли иш фуқаронинг стажига қўшиб ҳисобланмаган.

     Ваҳоланки, фуқаро Ш.Шоматов ишлаган касби “Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март) талабларига биноан имтиёзли касб ҳисобланиши, бироқ ушбу касб бўйича тегишли тартибда аттестациядан ўтказилмаганлиги, аттестациядан ўтказиш иш берувчининг мажбурияти ҳисобланганлиги учун бу ҳолатда фуқаронинг айби мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Поп туман адлия бўлими томонидан фуқаро Ш.Шоматов манфаатини кўзлаб ФИБ Чуст туманлараро судига БТПЖ туман бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан даъво аризаси киритилди.

     ФИБ Чуст туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан, мазкур ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Ш.Шоматовнинг “электрогазпайвандловчи” лавзимида ишлаган даврининг аттестациядан ўтказилганлик факти белгилаб берилди.

Акмал ҚОДИРОВ
Поп туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси