Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Умумдавлат акцияси ижрода.


     Поп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Алиеванинг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қилган мурожаати комиссия томонидан ўз вақтида ўрганиб чиқилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

     Ўрганиш жараёнида аниқланишича, фуқаро С.Алиева томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни Поп туман давлат хизматлари марказига Пилол МФЙда жойлашган уй-жойига нисбатан мулк хуқуқини этироф этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, фуқаро ўз аризасига белгиланган муддатда жавоб ололмаган.

     Поп туман адлия бўлимининг амалий ёрдами билан комиссия ишчи органи бўлган “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Поп туман филиали масъул ходимлари томонидан 2019 йил 25 февраль куни турар-жойнинг техник плани тузилиб, комиссияга муҳокама учун тақдим этилди ҳамда Поп туман ҳокимининг 2019 йил 27 февраль куни фуқаро С.Алиеванинг Пилол МФЙда жойлашган турар-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф қилиш тўғрисидаги 818-сонли қарори қабул қилиниши таъминланди.

    Шунингдек, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Поп туман филиали масъул ходимини қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармасига маъмурий таклиф киритилди.

Сарвар АБДУНАЗАРОВ
Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси