Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фуқароларга имтиёзли йўлланмалар берилди.


     Наманган туман адлия бўлими томонидан Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаро М.Қўчқарованинг имтиёзли уй-жой олишда ҳамда турмуш ўртоғини даволатишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

     Мазкур мурожаат Наманган туман адлия бўлимининг амалий ёрдами билан фуқаро М.Қўчқарованинг уй-жой олиш тўғрисидаги ҳужжатлари туман ҳокимлигига уй-жойга муҳтожлар учун қурилаётган ва имтиёзли уй-жой бериладиган фуқаролар рўйхатига киритилиши ҳамда унинг турмуш ўртоғи Қ.Ўриновга вилоят кўп тармоқли шифохонасига  имтиёзли йўлланма берилиши таъминланди.

    Бундан ташқари, тумандаги Чағир МФЙда яшовчи фуқаро И.Халиловнинг отаси Н.Халиловни  даволатиш учун имтиёзли ордер олишда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати Наманган туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, бўлимнинг амалий ёрдами билан фуқаро Н.Халиловга вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига имтиёзли даволатиш учун йўлланма берилишига эришилди ҳамда фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Умида ТЎРАБАЕВА
Наманган туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси