Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Муаммолар ўз ечимини топмоқда.


     Жорий йилнинг 15 март куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Сабиров томонидан Янгиқўрғон туман адлия бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Маҳалла кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида Янгиқўрғон тумани Заркент қишлоғида жойлашган Янгиқўрғон иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида Қайроқи, Сойбўйи, Намуна, Зарбдор ва Дўстлик МИФларида яшовчи фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда жами 18 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан 9 нафарининг мурожаати белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун иш юритувга қабул қилинди, қолган фуқароларнинг турли муаммоли масалалари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

      Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқароларга сўнгги қабул қилинган қонун ҳужжатларидаги янгиликлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ва бошқа муҳим қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб ўтилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими.