Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳуқуқий маслахатлар курслари.


         Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг 12-банди ҳамда Фармон билан тасдиқланган “Йўл харита”нинг 35-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан жорий йилнинг 14 март куни Наманган вилоят Уй-жой коммунал ҳизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари учун ва 15 март куни Наманган вилоят адлия бошқарамаси томонидан Наманган вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари учун ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди. Маслаҳат курслари вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи А.Мусашайхов ва бўлим етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдуллаевалар томонидан кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда олиб борилди.

 

Мазкур ўқув курслари режа-жадвал асосида давлат органлари ва ташкилотларида давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.