Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Иш ҳақи ундириб берилди


     Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан Юқори Навкент МФЙда яшовчи фуқаро М.Мирзажоновнинг “Тоза ҳудуд” ДУК Янгиқўрғон туман филиали томонидан иш ҳақлари берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

     Ўрганиш жараёнида филиал томонидан фуқарога 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ва 2019 йилнинг январь ойлари учун ҳисобланган иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

     Туман адлия бўлими томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида фуқаро М.Мирзажановга иш ҳақларини тўлаб бериш юзасидан жорий йилнинг 7 февраль куни “Тоза ҳудуд” ДУК Наманган вилоят бошқармасига тақдимнома киритилди ҳамда мурожаат муаллифига ҳисобланган ойлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Янгиқўрғон туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Шерали Парпибоев.