Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ер ўз эгасини топди.


    Чуст туман адлия бўлими томонидан Ёрқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Курбоновнинг балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ташкил этиш учун туман ҳокими қарорини чиқаришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

     Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Ш.Қурбонов балиқчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилганлиги, тумандаги Зарафшон ҳудудида балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун лойиҳага қўйилган ер майдони олиш бўйича ўтказилган тендер танловида ғолиб деб топилганлиги, бироқ туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси тайёрланган бўлсада, ҳалигача қабул қилинмаётганлиги аниқланди.

    Чуст туман адлия бўлими томонидан ушбу қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва ер майдони ажратиш чораларини кўриш юзасидан Чуст туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди.

      Чуст туман адлия бўлими томонидан киритилган таъсир чораси натижасида мурожаат муаллифининг қизи Ш.Тожибоевага балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ташкил қилиш учун жами 22,84 га. ер майдонини 49 йилга ижарага бериш юзасидан туман ҳокимининг қарори қабул қилиниши таъминланди.

Чуст туман адлия
бўлими
бошлиғи Бахром Алимов.