Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ишга қабул қилинди.


      Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республиканинг барча ҳудудларида инсон ҳуқуқларига риоя этилиш аҳволини ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқларига ҳурмат руҳини ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари бузилишига муросасиз муносабатни шаклантириш мақсадида “Инсон ҳуқуқи - олий қадрият” лойиҳаси ўтказилди.

     Лойиҳа доирасида Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан ҳам тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида сўровномалар, тестлар орқали инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг аҳволи ўрганиб чиқилди.

    Мазкур ўрганишлар жараёнида адлия бўлими томонидан тумандаги Шахрихончек МФЙда яшовчи фуқаро Д.Абдурахимова тиббиёт коллежини тамомлаганлиги, ўз йўналиши бўйича ишга киришда амалий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

      Учқўрғон туман адлия бўлимининг амалий ёрдами билан фуқаро Д.Абдурахимова Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2019 йил 22 февралдаги 29-сонли буйруғи билан ишга қабул қилиниб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.

Учқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Азамат Шамсиддинов.