Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Айбдорлар жазосиз қолмайди.


   Поп туман адлия бўлими томонидан фуқаро Э.Бердалиеванинг Поп туман тиббиёт бирлашмаси томонидан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Мурожаатни ўрганиш жараёнида Поп туман тиббиёт бирлашмаси томонидан Э.Бердалиева ёшга доир пенсияга чиққанлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми еттинчи бандига асосан, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганлиги тўғрисида 2018 йилнинг 15 декабрь куни огоҳлантириш хати берилганлиги, мазкур огоҳлантириш хатида огоҳлантириш муддати 2 ҳафта (яъни 2018 йил 31 декабрга қадар) белгиланганлиги, шунингдек фуқаро Э.Бердалиеванинг огоҳлантириш хатини олганлиги тўғрисида тилхат (имзо) мавжуд эмаслиги, қолаверса почта орқали ҳам юборилмаганлиги ҳамда огохлантириш хатида фуқаронинг ҳуқуқлари тўлиқ баён қилинмаганлиги маълум бўлди.

    Ўрганиш натижасига кўра, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Поп туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан Поп туман тиббиёт бирлашмасининг 2019 йил 3 январдаги 3-сонли буйруғи бекор қилинди.

    Шунингдек, фуқаронинг ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзган аризасига асосан Поп туман тиббиёт бирлашмасининг
132-сонли буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси 2019 йил
15 январдан бекор қилиниб, шу кунга қадар ишлаган ойлик иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

    Айбдорлар ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Адлия бўлими томонидан Поп туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Р.Рахматуллаев томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси (Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланиб, Р.Рахматуллаевга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун Поп туман бандликка кўмаклашиш марказига тегишли маъмурий таклиф киритилди ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2019 йил 27 февралдаги қарорига асосан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Р.Рахматуллаевга нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари, яъни 405460 сўм миқдорида мамурий жарима жазоси қўлланилди.

Поп туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Сарвар Абдуназаров.