Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Фуқарога моддий ёрдам берилиши таъминланди.


    Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Уйчи туманида яшовчи фуқаро Ю.Саидовнинг фарзанди бетоб бўлиб қолганлиги сабабли иш жойи бўлган Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бўлимидан 2019 йил учун бир марталик моддий ёрдам берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

     Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарорига асосан, Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати бошқармаси ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бошқармаси тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муассислигига ўтказилган.

     Шу муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги ЁТ/07-01-34-17/494-сонли алоқа хатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари муассислигига ўтказилган махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларининг иш фаолияти ва функционал вазифалари ободонлаштириш соҳасида хизмат қилувчи ходимларнинг иш фаолиятига ўхшашлиги сабабли, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқулгунга қадар вилоятларда вақтинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори асосида махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўланиши кўрсатилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорининг 2-иловаси 12-бандида ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланиши, бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилиниши белгиланган.

   Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бўлими томонидан ходимларга ҳар ойда 15% миқдорида ФМС устамалари тўланаётганлиги сабабли, бўлимнинг сметасида алоҳида моддий ёрдам пуллари кўрсатилмаган ҳамда ходимларга моддий ёрдам пуллари берилмасдан келган.

     Наманган шаҳар адлия бўлимининг амалий ёрдами билан бўлимни ривожлантириш жамғармаси (махсус ҳисоб)дан шаклланадиган фонд ҳисобидан фуқаро Ю.Саидовга 2019 йил январь ойида бир ойлик маоши миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилиши таъминланди.

Наманган шаҳар адлия бўлими
катта маслаҳатчиси Зухриддин Сиддиқов.