Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Инсон ҳуқуқлари адлия ҳимоясида.


    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг февраль ойи давомида республиканинг барча ҳудудларида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси ташкил этилиб, мазкур лойиҳа доирасида Наманган туман адлия бўлими томонидан ҳам тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида сўровномалар, тестлар орқали инсон ҳуқуқларига риоя этилишининг аҳволи ўрганиб чиқилди.

     Ушбу ўрганишлар жараёнида адлия бўлими томонидан “Сувоқава” ДУК Наманган туман филиали томонидан 18 нафар ходимларга
2018-2019 йиллар давомида ҳисобланган жами 49 541 219 (қирқ тўққиз миллион беш юз қирқ бир минг икки юз ўн тўққиз) сўм миқдоридаги иш хақлари тўланмай келинаётганлиги аниқланди. Натижада, аниқланган қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Наманган туман адлия бўлими томонидан ходимларнинг манфаатларини кўзлаб, 2019 йил 18 февраль куни ФИБ Наманган туманлараро судига ариза киритилиб, қабул қилинган суд қарорига асосан ходимларга тўланмаган иш хақлари ундириб берилди ва 18 нафар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Наманган туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Фарход Хасанов.