Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Хонадонлар газ тармоғига қайта уланди.


   Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Кичик Жомашуй МФЙ яшовчи фуқаролар С.Рустамов ҳамда фуқаро З.Бобоевларнинг табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналари ўрнатилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ тумани бўлими ва тумангаз ходимлари томонидан газ таъминотидан узиб кетилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

   Ўрганиш жараёнида Мингбулоқ туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон “Электр энергияси, табиий газ назорати ва хисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 309-сон “Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 12 январдаги 22-сон “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Қарорлари талабларига риоя қилинмаган ҳолда фуқаролар С.Рустамов ва З.Бобоевларнинг хонадонлари табиий газ тармоғидан узиб қўйилганлиги аниқланди.

   Юқоридаги асосларга кўра, Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ тумани бўлими ҳамда Наманган вилоят ҳудудий газ таъминоти Мингбулоқ туман филиалига тегишли сўров хатлари юборилиб, мазкур мурожаатчилар хонадонларининг табиий газ тармоғига қайта уланиши таъминланди ва мурожаатларда кўрсатилган масалалар туман адлия бўлими томонидан қаноатлантирилди.

Мингбулоқ туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Муродилла Абдурахимов.