Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ЭЪЛОН


Наманган вилоят адлия бошқармаси вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизмат ходимлари бўйича мавжуд бўлган БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни
ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАШ МАСАЛАСИНИ КЕЛИШИШ
учун адлия бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(Ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2017 йил 28 февралда 2864-сон реестр рақами билан давлат рўйхатига олинган “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади)

1. Давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси (фирменный бланкада ёзилади, ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри босилиши лозим);
2. Номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот (электрон шаклда тўлдирилиши ҳамда қоғоз кўринишида чоп этилган нусхаси номзод томонидан имзоланиши, қоғоз ва электрон версиясини адлия бошқармасига тақдим этилиши лозим);
3. Номзоднинг олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломининг иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса, хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари (мазкур ҳужжат иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);
4. Номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса (Меҳнат дафтарчаси нусхасининг ҳар бир бети иш берувчи томонидан лавозими, Ф.И.Ш.ни кўрсатган ҳолда “Аслига тўғри” деб имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим);
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун адлия бошқармасига бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан Наманган вилоят адлия бошқармасида суҳбат ўтказилади.


Наманган вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар

1 Наманган вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси Бош юрисконсульт 228-57-48, 90-551-31-22 Нигора опа кадр 10 разряд 1 015 851(разряд бўйича)
2 Наманган вилоят Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси Бош юрисконсульт 227-51-52. 233-53-90 11 разряд 1700 000 (жами)
3 Наманган вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси Юрисконсульт 227-21-38, 227-12-27 10 разряд 1 015 851 (разряд бўйича)
4 Наманган вилоят молия бошқармаси Бош юрисконсульт 10 разряд
5 Наманган вилояти автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси Юрисконсульти 237-21-27 Наманган шаҳар
6 ИИВ қарашли Академик лицей юристи Юрисконсульт Поп тумани
7 07648-сонли ҳарбий қисм Юрисконсульт Наманган тумани
8 Наманган тумани маданият бўлими Юрисконсульт Учқўрғон тумани
9 Учқўрғон туман мактабгача таълими бўлими Юрисконсульт
10 Учқўрғон туман халқ таълими бўлими Юрисконсульт Косонсой тумани
11 Косонсой туман давлат солиқ инспексияси Бош юрисконсульт 65-25-602 9 разряд 1 565 610 сўм, жамиси 2,5 млнга боради Чортоқ тумани
12 Чортоқ туман ҳокимлиги Бош юрисконсульт Чуст тумани
13 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чуст тумани бўлими Юрисконсульт Янгиқўрғон тумани
14 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгиқўрғон тумани бўлими Юрисконсульт Мингбулоқ тумани
15 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мингбулоқ туман бўлими Бош юрисконсульти 45-21-097, 45-21-609
16 “Мингбулоқдавсув-махсуспудрат” ДУК Юрисконсульти (0,5 ставка) 45-21-097, 45-21-609